Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Декабрь 17, 2025. 19:23 • 35 сония
• 410
ТОШКЕНТ, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ички ишлар ва миграция бўйича бош директорати экспертлари билан музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, тадбир давомида меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ўқиш учун келаётган Ўзбекистон фуқаролари, юк машиналари ҳайдовчилари, туристик гуруҳлар учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.
Хусусан, Европа томони Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш масаласини Еврокомиссия йиғилишига киритиш учун бажарилиши зарур бўлган бир қатор шартларни белгилаб берди.
Учрашув якунида юқорида қайд этилган мақсадларга тез фурсатда эришиш учун шу каби мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди