Ўзбекистон билан Ўмон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

Ноябрь 17, 2026. 14:40 • 2 дақ

• 22
Ўзбекистон билан Ўмон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /“Дунё” АА/. Масқат шаҳрида ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ҳузурида бугун икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ўртасида имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги битим ўзаро муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бўлиб, ҳамкорликнинг барча жабҳаларини ривожлантиришни кўзда тутади.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, маросимда ўзаро визадан озод қилиш, саноат кооперацияси, молия ва иқтисодиёт, имтиёзли савдо, эркин иқтисодий зоналар, божхона, транспорт-логистика, коммуникациялар ва ахборот технологиялари, уй-жой ҳамда шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, меҳнат ва инсон ресурслари, таълим, маданият ва спорт, бошқарув ва давлат хизмати, архивлаштириш ҳамда бошқа соҳалар бўйича қабул қилинган 30 дан зиёд ҳужжатлар алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш