Масқат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ноябрь 16, 2026. 20:56 • 52 сония

• 51
Масқат шаҳрида Ўзбекистон ва Ўмон етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид “Ал-Аълам” саройида учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўмон Султони Ўзбекистон Президентини самимий қутлаб, мазкур ташриф икки мамлакат халқлари манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.

Президентимиз юксак эҳтиром ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик изҳор этиб, ташриф ўзаро муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланиб, сиёсий мулоқот мустаҳкамланаётгани, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш