Logo

Ўзбекистон ва Руанда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Апрель 19, 2026. 15:00 • 1 дақ

127
Ўзбекистон ва Руанда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

ТОШКЕНТ, 19 апрель. /“Дунё” АА/. Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Руанда ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Оливье Ндхунгирехе дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.

“Руанда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 167-давлат бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Руанда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Оливье Ндуҳунгиреҳе билан биргаликда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзоладик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини ўрнатиш тўғрисидаги Англашув меморандумини ҳам имзоладик.

Ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг Африка қитъаси давлатлари билан алоқаларни кенгайтириши йўлидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш