2027 йилда Ўзбекистон–Сербия аёллар бизнес-форуми ўтказилади

Октябрь 09, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 119
2027 йилда Ўзбекистон–Сербия аёллар бизнес-форуми ўтказилади
2027 йилда Ўзбекистон–Сербия аёллар бизнес-форуми ўтказилади
2027 йилда Ўзбекистон–Сербия аёллар бизнес-форуми ўтказилади
2027 йилда Ўзбекистон–Сербия аёллар бизнес-форуми ўтказилади

БЕЛГРАД, 9 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умида Абдуллаева бошчилигидаги делегация Сербияга ташриф буюриб, “RISE 2026” халқаро конференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Belgrade Women’s Conference RISE 2026” форуми 17 мамлакатдан юқори даражадаги делегациялар, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва ишбилармон доиралар вакилларини бирлаштирди.

Тадбирда Умида Абдуллаева хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва давлат миқёсида қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш борасидаги Ўзбекистон тажрибасини тақдим этди.

Ташриф доирасида Халқ скупшинаси раиси Ана Брнабич ҳамда гендер тенглиги масалаларига масъул Татьяна Мацура билан учрашувлар бўлиб ўтди. Томонлар қўшма ташаббуслар истиқболлари, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Татьяна Мацура билан ўтказилган музокаралар чоғида Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Сербиянинг соҳавий тузилмалари ўртасида ҳамкорлик меморандумини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ҳужжатни бўлажак олий даражадаги ташриф доирасида имзолаш режалаштирилмоқда.

Сербия томони 2027 йилнинг биринчи ярмида Белградда Сербия–Ўзбекистон аёллар бизнес-форумини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади. Шунингдек, Белграддаги “EXPO 2027” халқаро кўргазмаси доирасида қўшма тадбир ўтказиш таклиф этилди. Татьяна Мацура эса 2027 йилда Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Халқаро хотин-қизлар форумида иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Учрашув чоғида Ана Брнабич Ўзбекистон билан стратегик шерикликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, 2027 йилда мамлакатимизга расмий ташриф билан келиш истагини билдирди. У Белграддаги саммит давомида имзоланган 21 та ҳужжатни амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш