Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари консуллик хизматлари раҳбарлари маслаҳат кенгаши йиғилишига раислик қилди
Июнь 10, 2026. 20:30 • 57 сония
• 2МИНСК, 10 июнь. /“Дунё” АА/. 9 июнь куни Минск шаҳрида Ўзбекистон раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирликлари консуллик хизматлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг 33-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликларининг консуллик йўналиши бўйича раҳбар вакиллари иштирок этиб, консуллик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилиш кун тартибидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миграция жараёнлари билан боғлиқ масалалар, консуллик хизматларини рақамлаштириш, аҳолига кўрсатиладиган консуллик хизматлари сифатини ошириш ҳамда соҳадаги шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш каби мавзулар ўрин олди.
Йиғилиш якунлари бўйича МДҲ мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари консуллик хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



