БМТ халқаро ярмаркасида Ўзбекистон маданий мероси намойиш этилди

Июнь 04, 2026. 18:25 • 2 дақ

54

НЬЮ-ЙОРК, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида бўлиб ўтган халқаро ярмаркада Ўзбекистоннинг маданий мероси намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

БМТ ҳузуридаги дипломатик миссиялар раҳбарлари турмуш ўртоқлари гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбир ўнлаб мамлакат вакилларини бир жойга жамлади. Тадбир миллий анъаналар, санъат ва гастрономия намойиши, маданий алмашинув ҳамда халқ дипломатиясини ривожлантириш учун ўзига хос майдон вазифасини бажарди.

Ўзбекистон стенди ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, кўплаб иштирокчиларни ўзига жалб қилди. Меҳмонлар эътиборига Ўзбекистоннинг кўп асрлик маданий меросини акс эттирувчи халқ усталарининг маҳсулотлари, амалий санъат намуналари, анъанавий каштачилик ва кулолчилик буюмлари тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзининг хилма-хиллиги ва меҳмондўстлик анъаналари билан танилган ўзбек миллий таомлари иштирокчилар эътиборини тортди.

Австралия, Замбия ва Чехиянинг БМТдаги дипломатик миссиялари раҳбарларининг турмуш ўртоқлари Ўзбекистоннинг тадбирдаги иштирокига юксак баҳо бериб, мамлакатнинг маданий мероси бойлиги, ҳунармандларнинг маҳорати ва тақдим этилган экспозициянинг юқори даражасини эътироф этди.

Таъкидланишича, БМТ халқаро ярмаркасида йиғилган барча маблағлар дунё бўйлаб муҳтожларни қўллаб-қувватлаш ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш