Ўзбекистон эронлик тадбиркорларни инвестиция лойиҳаларига жалб қилмоқда

Октябрь 27, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 24
Ўзбекистон эронлик тадбиркорларни инвестиция лойиҳаларига жалб қилмоқда
Ўзбекистон эронлик тадбиркорларни инвестиция лойиҳаларига жалб қилмоқда

САРИ, 27 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Мозандарон вилояти Савдо-саноат, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Али Тагипур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида элчи Эрон ишбилармон доираларини Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларида фаолроқ иштирок этиш, қўшма корхоналар барпо этиш ҳамда саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва савдо соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

Али Тагипур икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек ўқинг

Эрон томони Ўзбекистон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор экани ҳамда ўзаро алоқаларни изчил ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар Мозандарон вилояти ишбилармон доиралари билан тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, Ўзбекистоннинг инвестициявий ва экспорт салоҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек, эронлик тадбиркорларни мамлакатимиздаги истиқболли лойиҳаларга жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш