Хитойнинг Хунань провинциясида Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари намойиш этилди
Октябрь 22, 2026. 11:00 • 50 сония
• 33ЧАНША, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Хитойнинг Чанша шаҳрида “Марказий Осиё мамлакатларининг минтақалараро савдо-иқтисодий ҳамкорлиги” форуми доирасида юртимиз савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти тақдимотини ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё" АА мухбири.
Тадбирда Хунань провинциясида фаолият юритувчи 100 нафардан ортиқ компания вакиллари иштирок этди. Дипломатлар Ўзбекистон ҳудудлари ва драйвер тармоқлари имконияти, қулай ишбилармонлик муҳити, хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилиши таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Форум доирасида маҳаллий компаниялар билан ўтказилган музокараларда “яшил” энергетика, қурилиш, тоғ-кон саноати ва АКТ каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистонга бизнес миссияларини ўтказишга ҳам келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


