Logo

Ўзбекистон АҚШ билан инвестициявий шерикликни кенгайтирмоқда

Январ 09, 2026. 11:02 • 34 сония

270
Ўзбекистон АҚШ билан инвестициявий шерикликни кенгайтирмоқда

ТОШКЕНТ, 9 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ҳудудида АҚШ капитали иштирокида 336 та корхона фаолият юритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, улардан 146 таси қўшма корхона, 190 таси эса тўлиқ хорижий корхоналардир. Компанияларнинг энг кўп қисми пойтахтда жамланган – Тошкент шаҳрида 237 та корхона ишламоқда. Вилоятлар кесимида Америка инвесторлари энг кўп Тошкент вилояти (31 та корхона) ва Самарқанд вилоятида (19 та) мавжуд. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида 50 га яқин компания фаолият олиб бормоқда.

Қўшма корхоналар ва тўлиқ Америка компаниялари сонининг ўзгариш динамикаси хорижий инвесторларнинг мамлакат иқтисодиётига бўлган ишончи ҳамда Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити барқарорлигини акс эттиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш