2025 йил январь–ноябрь ойларида 80 мингдан ортиқ чет эллик даволаниш учун Ўзбекистонга келган
Январ 09, 2026. 12:57 • 36 сония
• 128
ТОШКЕНТ, 9 январь. /“Дунё” АА/. 2025 йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар Ўзбекистонга даволаниш мақсадида 80 минг 653 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Беморларнинг аксарияти қўшни давлатлар вакилларидир. Тожикистон биринчи ўринда – 55 851 киши, Қирғизистон иккинчи ўринда – 14 минг 296 киши, учинчи ўринда эса Қозоғистон (7 минг 633) қайд этилган. Россиядан 1 минг 820 нафар, Афғонистондан эса 678 нафар бемор келган.
Ўзбекистон шифохоналари узоқ хориж давлатларининг ҳам эътиборида. Жумладан, мамлакатга Туркия (47 киши), АҚШ (15), Хитой (15) ва Озарбайжон (10) фуқаролари ташриф буюрган. Қолган 69 нафар бемор бошқа давлатлардан келган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси