Ўзбекистон делегацияси БМТнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича экспертлар йиғилишларида иштирок этмоқда

Ноябрь 06, 2026. 08:10 • 2 дақ

• 36
Ўзбекистон делегацияси БМТнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича экспертлар йиғилишларида иштирок этмоқда

ВЕНА, 6 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси доирасида Вена шаҳрида ўтказилаётган Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича очиқ таркибдаги экспертлар гуруҳининг 15-йиғилиши ва Активларни қайтариш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 20-сессиясида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон делегациясига Бош прокуратуранинг Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи Рустам Гиясов бошчилик қилмоқда.

Мажлисларда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларини амалга ошириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, жиноий йўл билан орттирилган активларни аниқлаш, хатлаш, мусодара қилиш ва қайтариш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош прокуратураси вакиллари Латвия, Бельгия, Нидерландия ва бошқа давлатлар делегациялари билан икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда.

Музокараларда жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ноқонуний орттирилган активларни қайтариш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш