Ўзбекистон маҳсулотлари АҚШнинг энг йирик савдо тармоғи орқали мамлакатнинг энг йирик савдо тармоғи орқали Америка бозорига чиқиши мумкин
Август 31, 2026. 15:55 • 2 дақ
• 49
СИЭТЛ, 31 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Ахрор Бурханов “Costco Wholesale” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот аввалида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва ҳунармандчилик соҳаларидаги экспорт салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Компания вакилларига АҚШ бозорига олиб киришга рухсат этилган олий навли ўзбек майизи ва қуритилган ўрик намуналари ҳам тақдим этилди.
Ўз навбатида, “Costco” вакиллари ўзбек майизининг сифати ва ташқи кўринишини юқори баҳолаб, уни савдо тармоғида сотувга чиқариш бўйича зарур чораларни кўришга тайёрлигини билдирди.
Суҳбат давомида писта, грек ёнғоғи, бодом, голубика, гилос, узум, анор ва бошқа янги ҳамда қуритилган меваларни етказиб бериш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, учрашувда ўзбекистонлик экспортчиларни АҚШдаги қaдoқлаш ва маркировкалаш корхоналари билан боғлаш, шунингдек, келгуси йил февраль ойида ўтказиладиган маҳсулотлар тақдимотида иштирок этишга кўмаклашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ўзбек текстили, миллий кулолчилик буюмлари, идиш-товоқ ва қўл меҳнати асосида тайёрланган декоратив маҳсулотларни “Costco” орқали сотиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Компания вакиллари рақобатбардош маҳсулотлар аниқланган тақдирда, уларни глобал харид жамоаларига тақдим этишдан манфаатдор эканини қайд этди.
Мазкур келишувлар ўзбек маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги иштирокини кенгайтириш ва экспорт йўналишларини диверсификация қилишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси