Ўзбекистонлик олимлар Польшада сув тежовчи технологияларни ўрганмоқдалар
Сентябрь 21, 2026. 12:00 • 55 сония
• 48ВАРШАВА, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти мутахассислари Польшанинг “Green Crops” компаниясида олти ойлик амалиёт ўтамоқдалар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Амалиёт давомида ўзбекистонлик мутахассислар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий сув тежовчи технологияларни қўллаш, тупроқ ҳолатини мониторинг қилиш ва сув сарфи камайтирилган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича Польша тажрибасини ўрганмоқдалар.
Иштирокчилар, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари, замонавий датчиклар, масофавий мониторинг воситалари ва қишлоқ хўжалиги дронларидан фойдаланиш амалиёти билан танишмоқдалар.
Ўқув якунлари бўйича илғор технологияларни Ўзбекистоннинг табиий-иқлим ва тупроқ шароитларига мослаштириш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалигига инновацион ечимларни янада кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси





