Беш мамлакат театрлари Тошкентдаги халқаро фестивалга жамланади

Сентябрь 21, 2026. 09:00 • 2 дақ

483
Беш мамлакат театрлари Тошкентдаги халқаро фестивалга жамланади

МОСКВА, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг 13–20 октябрь кунлари Тошкентда “Тўртнинг юраги — дўстлик кўприги” халқаро театр фестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фестиваль Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон театрлари директорлари ва бош режиссёрларини бирлаштиради. Дастурдан спектакллар, маҳорат сабоқлари ҳамда Россиянинг етакчи театр танқидчилари иштирокида репертуар сиёсати масалалари бўйича панель мунозараси ўрин олган.

Тантанали очилиш маросими 14 октябрь куни Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театрида бўлиб ўтади. Театр актёрлари очилиш маросимига тайёрланган “Масхарабоз шоу”ни тақдим этадилар.

Шу куни Тошкентдаги Рус уйида фестивалнинг панель мунозараси бўлиб ўтади. 15–19 октябрь кунлари Ўзбекистон Давлат ёшлар театри ва Ўзбекистон Давлат академик рус драма театри актёрлари учун саҳна нутқи ва Михаил Чеховнинг актёрлик тизими бўйича маҳорат сабоқлари режалаштирилган.

Дастурда, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия театрларининг спектакллари ўрин олган. 15 октябрь куни Ўзбекистон Давлат ёшлар театри Қостанай вилоят рус драма театри томонидан Леонид Андреев ҳикоялари асосида саҳналаштирилган “Күчүк” («Щенок») спектаклини тақдим этади.

16 октябрь куни Ўзбекистон Давлат академик рус драма театри саҳнасида “Ёлғиз қайиқ” спектакли намойиш ўтказилади. Кейинчалик шу саҳнада фестиваль иштирокчиларига дипломларни топшириш маросими хам бўлиб ўтади.

19 октябрь куни дастур Пермнинг “У моста” театрининг Николай Гоголь қиссаси асосидаги “Вий” спектакли билан якунланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш