Ўзбекистонлик экспортчилар Европа бозори талаблари билан таништирилди

Сентябрь 22, 2026. 14:30 • 1 дақ

54
Ўзбекистонлик экспортчилар Европа бозори талаблари билан таништирилди

РИГА, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги кўмагида маҳаллий тадбиркорлар учун "Европага экспорт" мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқотда мамлакатимизнинг Латвиядаги Савдо уйи раҳбари, Ўзбекистоннинг фахрий консули Владимир Гальперин иштирок этди.

Асосий эътибор ўзбек маҳсулотларини Латвия ва Европа Иттифоқи бозорларига олиб кириш талаблари ҳамда шартларига қаратилди. Хусусан, латвиялик мутахассис томонидан тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини сертификатлаштириш, қайта ишлаш технологиялари, қадоқлаш стандартлари ва ишлаб чиқариш технологияларини лицензиялаш бўйича амалий маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Семинар давомида иштирокчилар Европа мамлакатларига маҳсулот экспорт қилиш билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойларида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан экспортчиларни жалб этган ҳолда шу каби семинар-тренингларни ўтказиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш