Олмаотадаги фестивалда ўзбек маданияти ва анъаналари намойиш қилинди

Сентябрь 15, 2026. 09:00 • 2 дақ

80
Олмаотадаги фестивалда ўзбек маданияти ва анъаналари намойиш қилинди
Олмаотадаги фестивалда ўзбек маданияти ва анъаналари намойиш қилинди
Олмаотадаги фестивалда ўзбек маданияти ва анъаналари намойиш қилинди
Олмаотадаги фестивалда ўзбек маданияти ва анъаналари намойиш қилинди

ОЛМАОТА, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Олмаотадаги “Билим-Инновация” лицейида Қозоғистон халқлари тиллари кунига бағишланган маданий-маърифий фестиваль бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида лицей ўқитувчилари, ўқувчилари ва ота-оналари иштирокида ташкил этилди.

Ушбу фестивални ўтказишдан асосий мақсад турли халқлар тили, маданияти ва миллий қадриятларини тарғиб қилиш, миллатлараро тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Учрашув доирасида ўқувчилар ўзбек маданияти ва анъаналарига бағишланган махсус дастурни тақдим этди. Меҳмонлар Ўзбекистон тарихи, маданияти, қадриятлари ва диққатга сазовор жойлари ҳақидаги видеороликларни кўриш имконига эга бўлди.

Дастурнинг алоҳида қисми ўзбек миллий таомларига бағишланди. Меҳмонларга сомса, тандир нон, миллий ширинликлар, палов ва бошқа таомлар тортиқ қилинди. Иштирокчиларга миллий таомларнинг тайёрланиш жараёни ва ўзбек гастрономик анъаналари ҳақида маълумот берилди.

Ўқувчилар томонидан махсус тайёрланган, Ўзбекистон рамзлари, унинг тарихий жойлари ва диққатга сазовор жойлари тасвирланган ширинлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Фестиваль якунида меҳмонлар миллий таомлардан татиб кўриш ва Ўзбекистоннинг бой гастрономик мероси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш