Екатеринбургда қийин аҳволда қолган ҳамюртимизга ватанга қайтишига ёрдам берилди

Сентябрь 11, 2026. 20:50 • 2 дақ

93
Екатеринбургда қийин аҳволда қолган ҳамюртимизга ватанга қайтишига ёрдам берилди

 ЕКАТЕРИНБУРГ, 11 сентябрь. /“Дунё” АА/. Юртимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолган ҳамюртимизга Ватанга қайтиши учун ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент вилоятида туғилган А.Д. жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бош консулхонага мурожаат қилган. Унинг маълум қилишича, у 2026 йилнинг январь ойида Свердловск вилоятига вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун келган. Бироқ июль ойида вақтинча яшаш жойида йиқилиб тушиши оқибатида умуртқа поғонасидан оғир жароҳат олган.

Маблағи йўқлиги сабабли у зарур даволаниш курсини ололмаган ва меҳнат фаолиятини давом эттира олмаган. Шунингдек, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Консуллик ходимлари томонидан юзага келган ҳолат ўрганилиб, тегишли идоралар билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди ва унга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.

Белгиланган тартиб доирасида Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Екатеринбург–Тошкент” йўналишидаги авиарейсга чипта харид қилинди.

Ватандошимиз Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ходимлари кузатуви остида Ватанга эсон-омон қайтарилди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш