Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида транспорт ва коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Июль 31, 2026. 14:30 • 53 сония

76
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида транспорт ва коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

АШХОБОД, 31 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Ботир Аннаев билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар транспорт, логистика ва коммуникация соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим омиллари сифатида замонавий транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, халқаро транспорт коридорлари самарадорлигини ошириш ҳамда юк ташувчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича транспорт транзити, логистика ва коммуникация соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, соҳавий идоралар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда қўшма ташаббусларни изчил илгари суриш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш