Ўзбекистон ва Қирғизистон иттифоқчилиги Россия оммавий ахборот воситалари диққат марказида
Июль 31, 2026. 13:30 • 2 дақ
• 66МОСКВА, 31 июль. /“Дунё” АА/. Россия ОАВ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифига катта эътибор қаратиб, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланган ҳақида ёзмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, “ТАСС” ахборот агентлиги ва “MIR24.TV” давлатлараро телеканали Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланишини бош воқеа сифатида эътироф этиб, ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишини қайд этади.
“Московский комсомолец” газетаси ва бошқа ОАВ Ўзбекистон Президентининг Қирғизистоннинг олий давлат мукофоти — I даражали “Манас” ордени билан тақдирлангани ҳақида батафсил ёзиб, бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек-қирғиз муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасининг эътирофи эканини таъкидлайди.
Ўз навбатида, “Ритм Евразии” ахборот-таҳлилий нашри чегара масалаларини тартибга солишнинг якунлангани ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга оширилаётганига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини қайд этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


