Сиднейда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди

Сентябрь 23, 2026. 08:55 • 53 сония

161
Сиднейда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди

СИДНЕЙ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Австралиянинг Сидней шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тантанали тадбирда Австралияда истиқомат қилаётган қарийб 200 нафар ватандошимиз, маҳаллий жамоатчилик вакиллари ҳамда турли давлатлар фуқаролари иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, миллий урф-одат ва анъаналари, миллий таомлари ҳамда мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

Иштирокчиларга Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимизнинг тараққиёт йўли ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.

Байрам тадбири хорижда истиқомат қилаётган юртдошларни бирлаштириш, Ўзбекистоннинг бой маданияти ва замонавий тараққиётини кенг тарғиб этиш, турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш