Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Сентябрь 08, 2026. 16:10 • 50 сония
• 75
ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Белграддаги Сербия саройида Сербияга расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистон етакчисини самимий қарши олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳиялари янгради, артиллерия тўпларидан ўн марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди.
Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси