Белград шаҳрида Ўзбекистон Президентининг ташрифи шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Сентябрь 08, 2026. 00:35 • 2 дақ

• 590
Белград шаҳрида Ўзбекистон Президентининг ташрифи шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга бугун Белград шаҳрида давлатимиз раҳбарининг Сербияга ташрифи муносабати билан ташкил этилган расмий қабул маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, олий мартабали меҳмонларни Сербия Президенти Александр Вучич, Биринчи хоними Тамара Вучич, Халқ мажлиси Раиси Ана Брнабич, Бош вазир Журо Мацут ва бошқа расмий шахслар қутладилар.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг Сербияга илк расмий ташрифининг тарихий аҳамияти, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очаётгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстона руҳда ривожланаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи шарафига “Кула Белград” осмонўпар биноси Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи рангларида ёритилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш