Бишкек шаҳрида Ўзбек тили байрами кенг нишонланди
Октябрь 26, 2026. 20:30 • 2 дақ
• 96БИШКЕК, 26 октябрь. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг Аликул Осмонов номидаги Миллий кутубхонасида Ўзбек тили байрамига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давра суҳбати Чингиз Айтматов номидаги залда ташкил этилди. Унда 30 нафардан ортиқ ватандошлар ва жамоатчилик вакиллари, жумладан, Қирғизистондаги Ўзбек миллий-маданий маркази раҳбарияти, Қирғизистон ва Ўзбекистон дўстлик жамоат бирлашмаси раиси, “Ўзбек тили дўстлари клуби” раҳбари, фаоллар, “Чингиз Айтматов номидаги Халқаро Иссиқкўл форуми” жамоат бирлашмаси ҳамда Қирғизистон тожиклари ассоциацияси вакиллари иштирок этди.
Форум вице-президенти Динара Жумабоева уюшма номидан иштирокчиларни қутлаб, бой тарих, адабий анъана ва фалсафий меросга эга бўлган ўзбек тилига ҳурмат-эҳтиром кўрсатди. У Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий ва бошқа буюк мутафаккирлар жаҳон фан ва маданиятига улкан ҳисса қўшгани, уларнинг мероси бутун инсониятга тегишли эканини таъкидлади.
Қирғизистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Маркабай Ааматов тилни миллатнинг маънавий бойлиги ва унинг ўзлик ифодаси деб атади. “Ўзбек ва қирғиз тиллари мактаблар, университетлар, кутубхоналар ва халқаро конференцияларда ёнма-ён жаранглаётгани жуда қувонарли. Маданий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали биз умумий келажагимизни мустаҳкамлаймиз”, — деди у.
Тожик жамоати вакили, шоира Шоиста Равшан тил, адабиёт ва санъат халқлар ўртасида дўстлик кўприкларини қуришга қодир эканини қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


