Санкт-Петербургдаги кутубхонада “Ўзбек адабиёти бурчаги” очилди

Октябрь 25, 2026. 10:00 • 2 дақ

• 239
Санкт-Петербургдаги кутубхонада “Ўзбек адабиёти бурчаги” очилди
Санкт-Петербургдаги кутубхонада “Ўзбек адабиёти бурчаги” очилди
Санкт-Петербургдаги кутубхонада “Ўзбек адабиёти бурчаги” очилди
Санкт-Петербургдаги кутубхонада “Ўзбек адабиёти бурчаги” очилди
Санкт-Петербургдаги кутубхонада “Ўзбек адабиёти бурчаги” очилди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 25 октябрь. /“Дунё” АА/. Бош консулхона томонидан Санкт-Петербург аҳолиси ўртасида ўзбек адабиёти ва миллий маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Санкт-Петербург шаҳридаги М.Ю.Лермонтов номидаги кутубхона филиалида Ўзбек тили байрамига бағишлаб “Ўзбек адабиёти бурчаги”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Бош консулхона томонидан кутубхона билан ҳамкорликда ташкил этилди. Очилиш маросимида кутубхона вакиллари, педагоглар, ватандошлар ҳамда ёш китобхонлар иштирок этди.

Тадбир доирасида Бош консулхона кутубхона фондига ўзбек ва рус тилларидаги китоблар ҳамда босма нашрларни, жумладан, Гулчеҳра-Бегим Маҳмудова (“Замонлар руҳи ҳақида достон” туркуми), Кристина Кретова, Мадина Мўминова, Назифа Каримова ва Раим Фарходийнинг асарларини тақдим этди.

Ушбу нашрларни топширишдан кўзланган мақсад – ёш китобхонларни Ўзбекистоннинг тарихи, географияси ва маданияти билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Тадбир меҳмонларига байрамона кайфият улашиш мақсадида махсус безатилган фотозона ташкил этилди.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзбек тилини асраб-авайлаш ва оммалаштириш, гуманитар алоқалар ҳамда маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи бундай ташаббусларнинг муҳим аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш