Куала-Лумпурдан табрик: Ўзбекистон – тарихи бой, маданияти бетакрор, одамлари меҳмондўст мамлакат

Октябрь 22, 2026. 18:00 • 2 дақ

• 191
Куала-Лумпурдан табрик: Ўзбекистон – тарихи бой, маданияти бетакрор, одамлари меҳмондўст мамлакат

­КУАЛА-ЛУМПУР, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. “Ўзбек тили дўстлари” клуби аъзоси, малайзиялик туризм соҳаси мутахассиси Муҳаммад Армайн “Дунё” ААга берган интервьюсида Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами куни билан қутлади.

– Ассалому алайкум!

Мен Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг “Туризм ва меҳмондўстлик” йўналишида таҳсил олганман.

Ўзбекистонда яшаган даврим менга ўзбек тили, маданияти, тарихи ва халқнинг меҳмондўстлигини янада чуқурроқ англашга ёрдам берди. Ўзбек тилини ҳозирча мукаммал билмасам-да, уни ўрганишда давом этяпман.

Шунингдек ўқинг

Айни пайтда Малайзияда туризм соҳасида фаолият юритиб, юртимдаги сайёҳлар гуруҳларининг Ўзбекистонга сафарларини ташкил этиб келяпман. Мен уларни Ўзбекистоннинг тарихий обидалари, исломий мероси, гўзал шаҳарлари ва бой маданияти билан таништираман.

Мен учун Ўзбекистон шунчаки сайёҳлик йўналиши эмас, балки тарихи бой, маданияти бетакрор, одамлари самимий ва меҳмондўст мамлакатдир. Зеро, ҳаёт – бу йўл, ҳар бир қадам эса сабоқдир. Кишининг кўнгли пок бўлса, бутун олам нурга тўлади!

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш