Хивада Тўртинчи Ўзбекистон-Беларусь парламентлараро форуми ўз ишини бошлади

Сентябрь 30, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 40
Хивада Тўртинчи Ўзбекистон-Беларусь парламентлараро форуми ўз ишини бошлади

ХИВА, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Хива шаҳрида “Стратегик шериклик: парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, янги вазифалар ва ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида Тўртинчи Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламентимиз юқори палатаси маълумотига кўра, анжуманда Ўзбекистон ва Беларусь парламентлари палаталари раҳбарлари ва аъзолари, ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий вакиллик органлари, олий таълим муассасалари, ёшлар парламентлари ҳамда бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади икки давлат ўртасида парламентлараро мулоқотни янада ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш ва шериклик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Форум доирасида икки мамлакатнинг маҳаллий вакиллик органлари ўртасида учрашув ўтказилади.

Шунингдек ўқинг

Хива шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг тўртинчи бизнес-форуми ҳам ташкил этилиб, унда саноат кооперацияси, қўшма инвестициялар, меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, агросаноат мажмуасидаги ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва биотехнологиялар, гуманитар ва ижтимоий соҳалардаги шериклик, шунингдек, туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Беларуснинг “Made in Uzbekistan” ва “Made in Belarus” брендлари остида миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

Икки кун давом этадиган форум якунида Хива декларациясини қабул қилиш, шунингдек, тижорат шартномалари ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда меморандумларни имзолаш ва алмашиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш