Қозоғистонда ташқи ишлар вазири ўзгарди
Сентябрь 03, 2026. 18:30 • 58 сония
• 85
ОСТОНА, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Президенти Мухтор Тлеубердини ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлади ва уни Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси лавозимидан озод этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Казинформ” ХААга таяниб.
Мухтор Тлеуберди Ермек Кошербаевнинг ўрнини эгаллади. У илгари ҳам 2019–2023 йилларда Қозоғистон ТИВга раҳбарлик қилган, 2021 йилда эса вазирлик лавозимини Бош вазир ўринбосари пости билан бирга олиб борган.
Қозоғистон ТИВ раҳбари 1968 йил 30 июнда туғилган. Дипломатик хизматини 1993 йилда бошлаган, шундан сўнг ТИВда раҳбарлик лавозимларида ишлаган ҳамда Қозоғистоннинг Малайзия, Индонезия, Бруней, Филиппин, Швейцария ва Австриядаги элчиси бўлиб фаолият юритган.
2016–2019 йилларда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2019 йилда ташкилотни бошқарган. Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражасига эга.
Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати фотоси
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси