Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Бишкекда барча билан ўз манфаатлари доирасида мулоқот қилди
Сентябрь 03, 2026. 19:00 • 2 дақ
• 58
АНҚАРА, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркиядаги Россия ва МДҲ давлатлари тадқиқотлари институти (RUSEN) директори, профессор Салиҳ Йилмаз “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 31 август – 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги иштироки юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– – Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро майдонда самарали таклиф ва ташаббуслари билан фаол иштирок этишни йўлга қўйди. Хусусан, ШҲТ саммитларида нафақат хавфсизлик, балки минтақа тараққиёти билан бевосита боғлиқ бўлган масалалар – “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли, “Шарқ–Ғарб” ва “Шимол–Жануб” транспорт йўлаклари, савдо тўсиқларини бартараф этиш, саноат кооперацияси ва логистикани рақамлаштириш ҳақида сўз юритилди.
Денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган мамлакат учун буларнинг барчаси амалий жиҳатдан жуда муҳим. Зеро, савдо ҳажмини ошириш, янги бозорларга чиқиш ва инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари айнан шундай лойиҳаларга бевосита боғлиқ.
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ва минтақа манфаатларига бевосита жавоб берадиган муҳим мавзулар – йўллар, савдо, инвестициялар, хавфсизлик ва технологиялар бўйича ташаббусларни илгари сурмоқда. Айнан шундай масалалар кўпинча ҳар қандай шов-шувли геосиёсий ибораларга қараганда анча ишончли ва амалий натижа беради.
Яқинда нишонланган мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги ушбу даврга ўзига хос, тарихий тус бағишлади. Нисбатан қисқа давр мобайнида Тошкент Москва, Пекин, Деҳли, Анкара ва бошқа пойтахтлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, ўзаро манфаатли йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси