Хитойнинг Гуандун провинциясида Ўзбекистонга инвестициялар жалб қилиш ва экспортни кенгайтиришга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтди

Июль 30, 2026. 09:00 • 2 дақ

123

ГУАНЧЖОУ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси ҳамда тадбиркорлардан иборат делегациянинг хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Гуанчжоу ва Фошань шаҳарларига уюштирилган ташриф давомида делегация аъзолари “Хитой–Осиё сифатли маҳсулотлари” иқтисодий форуми ҳамда бошқа бир қатор учрашувларда иштирок этди.

Мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотларга импортёрлар топиш мақсадида “EFOODLINE” ва “Overseas Prominent Brand” компаниялари билан музокаралар олиб борилди. Мулоқот чоғида маҳаллий корхоналаримиз маҳсулотларини онлайн ва офлайн платформаларда кенг намойиш этиш юзасидан келишувга эришилди.

Вакилларимиз Гуанчжоу халқаро савдони рағбатлантириш қўмитаси президенти Чэн Симин ҳамда шаҳарнинг кўплаб етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашди. Суҳбат давомида йирик импортёрлар учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли қандолат маҳсулотлари, ширинликлар, ярим тайёр ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги товарлари ҳақида маълумот берилди.

Томонлар Самарқандда юқори технологияли иссиқхона мажмуасини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Лойиҳани жойида ташкил этиш ва амалий ишларни бошлаш мақсадида Хитой компанияси вакилларининг жорий йил август ойида Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш