Лондонда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди
Июнь 14, 2026. 13:30 • 2 дақ
• 24
ЛОНДОН, 14 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия парламенти аъзоси, Қатар халқаро суди раиси, лорд Жон Томас билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат давомида Жон Томас Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, хусусан, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, одил судлов сифатини ошириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ижобий баҳолади.
Шунингдек, у Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатнинг инвестиция муҳитини янада яхшилаш, халқаро молия бозорларига интеграцияни кучайтириш ҳамда замонавий ҳуқуқий ва институционал инфратузилмани шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Жон Томаснинг фикрича, ушбу марказда Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқ тамойилларини жорий этиш халқаро инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг глобал молиявий майдондаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Учрашув якунида Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан ўзаро келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси