Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гул қўйилди
Сентябрь 03, 2026. 16:00 • 42 сония
• 1198
МОСКВА, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Россия пойтахтида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига чуқур ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида унинг ҳайкали пойига гуллар қўйилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ислом Каримов номидаги майдонга Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси ходимлари, шунингдек, элчихонада амалиёт ўтаётган талабалар ташриф буюрдилар.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гуллар қўйиб, унинг хотирасини ёд этдилар ҳамда мамлакатимизнинг тарихий меросига юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Анталия шаҳрида Ўзбекистон Президенти Грузия Президенти билан учрашув ўтказди
Президент•Ноябрь 10, 2026. 23:40
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди
Президент•Ноябрь 10, 2026. 23:30
Ўзбекистон Президенти БМТТД Администратори билан учрашув ўтказди
Президент•Ноябрь 11, 2026. 20:10
Ўзбекистон Президенти Жаҳон метеорология ташкилоти бош котибини қабул қилди
Президент•Ноябрь 10, 2026. 23:20
Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Вазир учрашувлари•Ноябрь 11, 2026. 19:50
Барчаси