Ўш шаҳрида Темурийлар тарихи давлат музейининг кўчма кўргазмаси очилди

Октябрь 04, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 76

ЎШ, 4 октябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 2 октябрь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги “Сулайман-Тоо” давлат тарихий-археологик музей мажмуасида Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Темурийлар тарихи давлат музейи кўчма кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур маданий тадбир Темурийлар тарихи давлат музейининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилди. Унда иштирок этиш учун Музейнинг Фондлар ва архив бўлими мудири Наргис Холова бошчилигидаги делегация Ўш шаҳрига келди.

Кўргазмада Темурийлар тарихи давлат музейи фондидан жой олган Амир Темур оиласининг таниқли намоёндалари портретларининг 50 га яқин нусхаси ҳамда ноёб экспонатлар суратлари кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Музей ходимаси Мовлуда Холбўтаева меҳмонлар ва шаҳар аҳолисига ҳар бир экспонатнинг тарихий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Маросим бадиий қисми Ўш шаҳридаги З.М.Бобур номидаги 43-ўрта мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда Ўш давлат ўзбек академик мусиқали драма театри санъаткорлари ҳамкорлигида тайёрланган адабий-мусиқий дастур билан бойитилди. Хусусан, Бобур ғазаллари ижро этилиб, театр актёрлари томонидан шу кунларда премьераси бўлиб ўтган “Менким, Бобур” драматик спектаклидан парча намойиш этилди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф доирасида махсус семинар ҳам ташкил этилди. Унда Ўзбекистон делегацияси вакиллари музейнинг 30 йиллик тарихи, унинг фонди ва экспозициясини бойитиш борасидаги ишлар, шунингдек, мамлакатимизда музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва реставрация жараёнларига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида сўзлаб бердилар.

Шу куни Ўзбекистонлик меҳмонлар Ўш давлат университетида ҳам бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашдилар. Мулоқот чоғида олий ўқув юрти қошидаги Ўзбек тили ва маданияти маркази фаолияти билан яқиндан танишилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш