Жиззах вилояти заъфарон етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтирмоқда

Октябрь 04, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 85

ЎСМАТ, 4 октябрь. /“Дунё” АА/. Жиззах вилоятининг Бахмал туманида “BMB ZA’FARON” плантацияси майдонларига янги заъфарон экиш бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Плантация майдони 820 гектардан 900 гектарга етказилади. Лойиҳа доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш вазифалари доирасида амалга оширилмоқда ва 2027 йилга бориб вилоятда заъфарон плантациялари майдонини 2 минг гектарга етказишни назарда тутади.

Сўнгги икки йил давомида янги майдонларга маҳаллий плантацияларда етиштирилган заъфарон пиёзлари экилмоқда. Бу импорт қилинадиган экинларга бўлган талабни босқичма-босқич камайтириш имконини бермоқда.

Лойиҳа негизида заъфаронни қуритиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш ускуналарига эга замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилди. “ORO ROSSO Milano” бренди остидаги 20 дан ортиқ турдаги маҳсулот Италия, Австрия, Нидерландия, Франция, АҚШ, Тожикистон, Саудия Арабистони ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда.

Шунингдек ўқинг

2025 йилда экспорт ҳажми 10,2 миллион еврони ташкил этди. Жорий йилда бу кўрсаткични 12 миллион еврога етказиш режалаштирилган.

Лойиҳа иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қилмоқда. 30 мингга яқин аҳоли мавсумий ишларга жалб қилинган бўлса, 500 нафардан ортиқ киши доимий иш билан таъминланган.

Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўз хомашё базасини шакллантириш ўзбек заъфарони экспортини янада кўпайтириш ва унинг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш учун мустаҳкам замин яратади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш