Кўксарой қароргоҳида Германия Федерал президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Июнь 17, 2026. 18:35 • 48 сония

45
Кўксарой қароргоҳида Германия Федерал президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Кўксарой қароргоҳида бугун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.

Маросим якунида биргаликда суратга тушилди, сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш