Тошкентда киберхавфсизлик бўйича халқаро мусобақа ўтказилади

Октябрь 04, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 92
Тошкентда киберхавфсизлик бўйича халқаро мусобақа ўтказилади

ТОШКЕНТ, 4 октябрь. /“Дунё” АА/. 5–6 октябрь кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026” халқаро тадбири доирасида “Cyberkent 4.0” кибермусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақа 7 та йўналишни қамраб олади: Red Team – ҳужумчи жамоа, Blue Team – ҳимоячи жамоа, очиқ топшириқлар (CTF Master, The AI Underworld, Attack Surface AI), Bug Bounty, CyberQuiz, Cybermuloqot ва Cybermergan.

Red Team ва Blue Team йўналишларида 1-ўрин соҳиби 50 миллион сўм, 2-ўрин соҳиби 30 миллион сўм, 3-ўрин соҳиби 10 миллион сўм миқдорида мукофот билан тақдирланади.

Очиқ топшириқларнинг ҳар бир йўналишида 1-ўрин учун 10 миллион, 2-ўрин учун 8 миллион, 3-ўрин учун 6 миллион, 4-ўрин учун 4 миллион ва 5-ўрин учун 2 миллион сўм мукофот белгиланган. Шунингдек, иштирокчилар учун 200 дан ортиқ эсдалик совғалари тайёрланган.

Ташкилотчилар тадбирни ёритиш учун журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш