Минск шаҳрида “ИННОПРОМ. Беларусь” халқаро саноат кўргазмаси бошланди
Октябрь 04, 2026. 14:30 • 55 сония
• 103МИНСК, 4 октябрь. /“Дунё” АА/. Беларусь пойтахтида “ИННОПРОМ. Беларусь” халқаро саноат кўргазмасининг очилиш маросими ва пленар сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Жорий йилда мазкур нуфузли халқаро форум “Ишлаб чиқариш-технологик кооперация: ўзаро тўлдирувчи ҳамкорлик” мавзусига бағишланди. Кўргазманинг умумий майдони қарийб 20 минг квадрат метрни ташкил этиб, унда Евразия иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) давлатларининг энг илғор саноат технологиялари ва инновацион ишланмалари намойиш этилмоқда.
Халқаро иқтисодий майдонда мезбон Беларусь билан бир қаторда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Камбоджа расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари фаол иштирок этмоқдалар.
Форум доирасида саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва янги ўзаро манфаатли ҳамкорлик шартномаларини имзолаш режалаштирилган. Ушбу тадбирларда Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумат делегацияси ҳам иштирок этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


