“АиФ” газетаси: Тюмень вилоятининг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми ярим йилда 52 фоизга ўсди

Октябрь 04, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 99
“АиФ” газетаси: Тюмень вилоятининг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми ярим йилда 52 фоизга ўсди

МОСКВА, 4 октябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг машҳур «Аргументи и факти» ҳафталик газетасида “Тюмень вилоятининг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми ярим йилда 52 фоизга ўсди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Тюмень вилояти губернатори Александр Моорнинг Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов билан учрашуви ҳақида сўз боради. Учрашув якунлари бўйича вилоят раҳбари Ўзбекистон билан ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлаган.

Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон Тюмень вилоятининг энг муҳим ташқи иқтисодий шерикларидан биридир. Вилоят Ўзбекистонга кимё саноати маҳсулотлари, полимер материаллари, шунингдек, шиша, қоғоз, картон ва ёғоч маҳсулотларини етказиб беради. Ўз навбатида, минтақага озиқ-овқат маҳсулотлари, қора металлар ва каучук импорт қилинади.

Шунингдек ўқинг

Қайд этилишича, икки томонлама шериклик фақат савдо соҳаси билан чекланиб қолмаяпти. Тюмень ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган. Шунингдек, гуманитар алоқалар, хусусан, таълим соҳасидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда — ўзбекистонлик талабалар Тюмень олий ўқув юртларида таҳсил олиб, вилоятнинг миллий-маданий ҳаётида фаол иштирок этмоқдалар.

Нашр келгусида академик ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, магистратура дастурлари ва икки томонлама диплом бериш лойиҳаларини бошлаш режалаштирилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш