Токиода йирик япон компанияси билан Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди

Октябрь 28, 2026. 10:00 • 2 дақ

• 14
Токиода йирик япон компанияси билан Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди

ТОКИО, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари йирик савдо-инвестиция компанияларидан бири – “Sojitz Corporation” раҳбарияти билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатлар компания раҳбарияти –­ Масаказу Хашимото, Хидео Хатада ва Такефуми Нишикава билан суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.

Жумладан, Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси, Тошкент шаҳрида янги халқаро аэропорт, Навоий вилоятида шамол электр станцияси ҳамда Самарқанд шаҳрида кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Сирдарё вилоятида қуввати 1573 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш ишлари деярли якунлангани ва объектни 2026 йил охирига қадар ишга тушириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Учрашувда Самарқанд шаҳрида “Rönesans Holding” компанияси билан ҳамкорликда 800 ўринли кўп тармоқли шифохона қуриш лойиҳаси бўйича ҳам фикр алмашилди.

Музокаралар давомида “Sojitz Corporation” компаниясининг Ўзбекистондаги фаолияти мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдираётган бошқа япон компаниялари учун муваффақиятли намуна бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш