Будапештда Венгриядаги ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди
Июль 20, 2026. 15:00 • 1 дақ
• 179БУДАПЕШТ, 20 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Венгриядаги дипломатлари томонидан ушбу мамлакатда доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган ҳамда таҳсил олаётган ватандошлар иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда турли ёш тоифасидаги ватандошлар фаол иштирок этиб, майдонда қизғин ва муросасиз баҳс олиб бордилар. Учрашувлар юқори ташкилотчилик, ўзаро ҳурмат ва спорт тамойиллари асосида бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларга нафақат спорт маҳоратини намоён этиш, балки ўзаро самимий мулоқот қилиш, тажриба алмашиш ва янги танишувлар ўрнатиш учун яхши имконият яратди.
Мусобақа давомида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни бирлаштириш, улар ўртасида бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат руҳини юксалтиришга қаратилган ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
Якунда барча иштирокчиларга фаоллиги учун миннатдорлик билдирилиб, бу каби спорт-соғломлаштириш тадбирларини мунтазам равишда ўтказиш ҳамда Венгриядаги ўзбекистонликлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси





