Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди

Июнь 10, 2026. 21:00 • 2 дақ

72
Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди
Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди
Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Нозимжон Холмуродов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Франкфурт шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилган сафар давомида делегация вакиллари молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган қатор учрашувлар ўтказди.

Хусусан, “AKA Bank” директори Михаэль Штопфкухен билан учрашувда Ўзбекистоннинг енгил саноат корхоналари учун тўғридан-тўғри молиялаштириш механизмларини жорий этиш, Европа Иттифоқи мамлакатларидан замонавий технологик ускуналарни харид қилиш мақсадида имтиёзли кредит линияларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, “KfW Group” таркибига кирувчи “KfW IPEX-Bank GmbH”нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Екатерина Галицина билан ҳам суҳбат ташкил этилди. Мулоқот давомида Ўзбекистон енгил саноат корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда Германия ва Европа молиявий институтлари билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Савдо уйи раҳбари Ильяс Гюжлю билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Франкфурт шаҳрида фаолият юритаётган йирик импортёр компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Ўзбекистон маҳсулотларини Германия бозорида кенгроқ тарғиб этиш масалалари кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш