Беларусдаги университетни тамомлаган ўзбекистонлик битирувчиларга дипломлар топширилди

Июль 04, 2026. 10:00 • 2 дақ

81
Беларусдаги университетни тамомлаган ўзбекистонлик битирувчиларга дипломлар топширилди

МИНСК, 4 июль. /“Дунё” АА/. Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини якунлаган хорижлик битирувчилар, хусусан, ўзбекистонлик талабаларга дипломлар топширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда университет раҳбарияти, дипломатик корпус вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда Ўзбекистон Умумжаҳон ёшлар ассоциацияси вакили иштирок этди. Маросим давомида ёш мутахассисларга табрик ва эзгу тилаклар билдирилди, уларнинг ўқув, илмий ҳамда ижтимоий фаолиятдаги ютуқлари алоҳида қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси вакиллари икки давлат ўртасидаги таълим ва гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Улар битирувчилар эгаллаган билим ва касбий кўникмалар мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Шу билан бирга, халқлар ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик алоқалари ва маданий алмашинувларни мустаҳкамлашда ёшлар ташкилотларининг ўрни алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Умумжаҳон ёшлар ассоциацияси вакили битирувчиларни олий маълумот олгани билан қутлаб, уларнинг келгуси касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш