Хитойдан муносабат: Ўзбекистон глобал иқтисодий беқарорлик шароитида самарали интеграция йўлини танламоқда
Май 31, 2026. 10:37 • 2 дақ
• 65
ПЕКИН, 31 май. /“Дунё” АА/. Хитойдаги “Тайхэ” институти таҳлилчиси Дин Цзянвэй “Дунё” АА мухбирига мамлакатимиз етакчисининг кузатувчи давлат раҳбари мақомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштироки хусусида фикр билдирди:
– Фикримча, Ўзбекистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ЕОИИда кузатувчи сифатида иштирок этиши асосли ва узоқ муддатли мақсадларга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда дунёда кенг кўламли беқарорликлар кузатилмоқда, маҳаллий ва минтақавий можаролар кўпаймоқда, анъанавий ишлаб чиқариш занжирлари ҳамда экспорт-импорт тизимлари издан чиққан. Бу ҳолат деярли барча мамлакатлар иқтисодий ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шундай шароитда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан изчил ҳамкорлиги муҳим амалий натижалар бермоқда. Хусусан, 2025 йил якунларига кўра, товар айланмаси 20 миллиард долларга етган бўлиб, бу жадал ривожланаётган иқтисодиёт учун муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, ЕОИИ мамлакатлари билан аграр ҳамкорлик дастурини кенгайтириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу дастур илғор технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳаракатини соддалаштириш ҳамда “яшил коридор” тизимини ривожлантиришни назарда тутади.
Жаҳон иқтисодий беқарорлиги кучайган шароитда Хитой Ўзбекистонни асосий стратегик ҳамкор сифатида қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, жорий йил биринчи чорагида мамлакатда иқтисодий ўсиш 8,7 фоизга етгани ва иқтисодиёт ҳажми 37,5 миллиард доллардан ошгани қайд этилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Хитой, ЕОИИ ва бошқа асосий ҳамкорлар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш суръатларини оширишга ҳамда 2026 йил якунида ижобий ташқи савдо балансини таъминлашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Испанияниядан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиёда ҳамкорлик ва барқарорликнинг муҳим марказига айланмоқда

Пекиндан муносабат: Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги иштироки минтақада иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади


