Пекиндан муносабат: Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги иштироки минтақада иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади

Май 30, 2026. 12:00 • 2 дақ

106
Пекиндан муносабат: Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги иштироки минтақада иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади

ПЕКИН, 30 май. /“Дунё” АА/. Хитой, Россия ва Марказий Осиё жамияти эксперти Ван Сянсзю “Дунё” АА мухбирига мамлакатимиз етакчисининг кузатувчи давлат раҳбари мақомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштироки хусусида фикр билдирди:

– Ўтган йили Минск шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш мамлакат ташқи иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаган эди.

Шубҳасиз, Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи сифатида иштирок этиш орқали муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда, барча аъзо давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантирмоқда. Бу омиллар халқаро муносабатлар, айниқса, иқтисодий ва энергетика соҳаларидаги ноаниқлик ва беқарорлик шароитида республика иқтисодиётининг барқарор ўсишига хизмат қилмоқда.

ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонни глобал иқтисодиётни халқаро даражага олиб чиқиш, илмий-техникавий тараққиёт, халқаро савдо, капитал ҳаракати, инфратузилма ва ахборот тизимларини ривожлантириш каби жараёнларга интеграция қилишга кўмаклашмоқда.

Шунингдек ўқинг

Бу вазиятда ЕОИИ мамлакатлари билан товар айланмасини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон учун стратегик ҳамкор ва яқин қўшнилар ҳисобланади, бу эса экспорт салоҳиятини амалга оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги интеграция ишлаб чиқариш ўсиши, технологияларнинг тез тарқалиши, инфратузилманинг ривожланиши, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар роли кенгайиши ҳамда савдо ва бозорларнинг либераллашувига ҳам туртки беради.

Бундан ташқари, ўтган йили давлат раҳбари электрон савдо, товарларни рақамли маркировкалаш, янги авлод логистика платформаларини яратиш ҳамда сунъий интеллект технологияларини турли соҳаларга жорий этиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришни оқилона таклиф этган эди. Эътиборлиси, ушбу йўналишлар бу йил ҳам катта талабга эга бўлиб, амалда татбиқ этилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш