Logo

Бош консуллик хорижда мушкул аҳволга тушиб қолган юртдошимизга яқиндан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди

Сентябрь 25, 2023. 18:09 • 52 сония

2500
Бош консуллик хорижда мушкул аҳволга тушиб қолган юртдошимизга яқиндан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди

 ВЛАДИВОСТОК, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/. Яқинда мамлакатимиз фуқароси Н.Н вояга етмаган икки нафар фарзанди билан Владивосток шаҳрида молиявий жиҳатдан мушкул аҳволга тушиб қолганлигини боис амалий кўмак сўраб Бош консулликка мурожаат қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унинг мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилганда юртдошимиз жорий йилнинг июнь оийда ишлаш учун Россиянинг Приморск ўлкасига фарзандлари билан келгани маълум бўлди. Жорий йилнинг август ойида оилавий жанжал чоғида олинган тан жароҳати туфайли у Владивосток шаҳридаги 2-клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимида даволанган. Вояга етмаган фарзандлари Владивосток шаҳридаги Приморск ўлка психоневрологик болалар уйига вақтинча жойлаштирилган.

Сўнгра юртдошимиз уй шароитида даволаниб келган, ишлашнинг имконияти бўлмагани боис тиббиёт муолажаларини қоплашда жиддий моддий қийинчиликларга рўпара бўлган.

Мамлакатимиз фуқароси аризасига мувофиқ, Бош консуллик мезбон давлатнинг тегишли ташкилотлари билан музокаралар олиб боргани натижаси ўлароқ, юртдошимизнинг фарзандлари онасига олиб берилгани баробарида «Меҳр» лойиҳаси жамғармасидан Ўзбекистонга қайтишлари учун она-болаларга «Uzbekistan airways» авиакомпаниясининг Владивосток–Тошкент йўналиши бўйича ҳаво қатновига чипта харид қилинди. Сўнгра юртдошларимиз Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш