Қатар университети ўзбекистонлик арабшуносларни тайёрлашга кўмаклашади
Апрель 08, 2024. 09:47 • 35 сония
• 248
ДОХА, 8 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар университети ректори, доктор Умар Ал-Ансорий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Умар Ал-Ансорий Қатар университети ва Ўзбекистоннинг тегишли олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Қатар олий таълим тизими фаолияти бўйича маълумот алмашилди.
Музокаралар натижасида жорий ўқув йилида "Хорижликлар учун араб тили курслари" бир йиллик дастури доирасида ўзбекистонлик талабаларни грант асосида ўқитиш ва талабалар алмашинуви ҳамда қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш йўналишларида келишувларга эришилди.
Қатар университети 1977 йилда ташкил этилган. Мазкур олий таълим муассасаси мамлакатдаги энг катта давлат университети ҳисобланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади