Logo

Буюк Британия ташкилоти Ўзбекистонда болалар учун ижтимоий таълим дастурларини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда

Июнь 16, 2025. 09:56 • 51 сония

116
Буюк Британия ташкилоти Ўзбекистонда болалар учун ижтимоий таълим дастурларини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда

ЛОНДОН, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг "Think Equal" ташкилоти асосчиси ва директори Лесли Удвин билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув аввалида Лесли Удвин "Think Equal" ташкилотининг фаолияти ва таълим дастурлари тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Унинг айтишича, дастурлар болаларда эмпатия ва ҳиссий саводхонлик, ўз-ўзини бошқариш, танқидий фикрлаш ва муаммоларни оқилона ҳал этиш, келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва бошқа муҳим қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган.

Ўқув дастурлар 30 ҳафталик бўлиб, ҳар ҳафтада 3 марта 30 дақиқалик дарсларни ўз ичига олади. Дарслар махсус иллюстрацияланган китоблар, қўлланмалар ва ўйинлар орқали ўтказилади.

Музокара якунида "Think Equal" билан Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича алоҳида учрашув ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

"Think Equal" ташкилот 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий-эмоционал таълим дастурларини амалга оширади. Дастурлар айни вақтда Ҳиндистон, Кения, Канада, Австралия Жанубий Африка, Мексика, Сингапур, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларнинг мактабгача таълим муассасаларида ҳамда мактабларида ҳамкорлик асосида йўлга қўйилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш