Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ноябрь 06, 2026. 19:20 • 59 сония

• 3
Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон Президенти сунъий интеллект соҳасидаги хавфсизлик масалалари бўйича Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этди.

Халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, рақамли технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ янги хатар ҳамда таҳдидларга биргаликда қарши туриш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида Ўзбекистон етакчиси Иордания Подшоҳи Абдулла II билан учрашув ўтказди. Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентлари, Озарбайжон ва Қирғизистоннинг юқори мартабали вакиллари ҳамда Ақаба жараёни модератори билан ҳам суҳбатлар бўлиб ўтди.

Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш