Ўзбекистон университети энг нуфузли халқаро таълим рейтингида дунёнинг кучли 500 та олий таълим муассасаси қаторидан жой олди
Июнь 22, 2025. 10:40 • 2 дақ
• 152
ЛОНДОН, 22 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "Quacquarelli Symonds–QS" ташкилоти асосчиси ҳамда президенти Нунцио Кваккарелли билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиздаги олий билим юртларининг халқаро рейтинглардаги ўринларини мустаҳкамлаш, нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, миллий олий таълим тизимини янада барқарор ривожланишида глобал рейтинглар ва уларнинг мезонларини босқичма-босқич жорий этишдан иборат бўлди.
Мулоқот чоғида Нунцио Кваккарелли "Quacquarelli Symonds–QS" ташкилотининг шаклланиши, фаолияти ва унинг устувор вазифалари тўғрисида сўзлаб берди.
Унинг айтишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон олий таълим тизимида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатда олий таълим муассасаларининг академик стандартларини юксалтириш ва халқаро рейтингларда иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ушбу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонни Марказий Осиёда олий таълим олиш учун энг қулай ва муҳим бўлган йирик манзил сифатидаги аҳамиятини мустаҳкамлашга қаратилган.
Британия томони Ўзбекистоннинг 7 та олий таълим муассасаси дунёнинг энг нуфузли олий билим юртлари қаторидан жой эгаллаганини мамнуният билан маълум қилди. Жумладан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (469 ўрин), Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат транспорт университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети каби олий таълим муассасалари "QS World University Rankings 2026" рейтингларида қайд этилган.
Шунингдек, таълим соҳасида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда республика университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштиришга тайёр эканлигини билдирди.
"QS" 1990 йилда Нунцио Кваккарелли томонидан таъсис этилган. У олий таълим ташкилотларининг халқаро рейтинглари ва таҳлили бўйича дунёнинг энг нуфузли ташкилоти ҳисобланади. Муассасанинг 800 нафар (дунё бўйлаб) экспертлари томонидан жаҳоннинг 6950 та университетларининг халқаро рейтинглари таҳлили олиб борилади. Мазкур ташкилотнинг бош офиси Лондонда жойлашган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади