Иорданияда Ўзбекистон Президентининг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” китоби тақдимоти ўтказилди

Ноябрь 22, 2026. 09:10 • 2 дақ

• 32
Иорданияда Ўзбекистон Президентининг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” китоби тақдимоти ўтказилди
Иорданияда Ўзбекистон Президентининг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” китоби тақдимоти ўтказилди
Иорданияда Ўзбекистон Президентининг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” китоби тақдимоти ўтказилди

АЛ-МАФРАҚ, 22 ноябрь. /“Дунё” АА/. Иорданиянинг Ал-Мафрақ шаҳридаги Ал-Байт университетида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Иорданиянинг олий ўқув юртлари раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, докторант ва талабалари иштирок этди. Ўзбекистон илмий делегацияси таркибида Фанлар академиясининг Тарих институти ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти раҳбарлари, шунингдек, Иорданиянинг етакчи нашриёт уйлари вакиллари қатнашдилар.

Ўзбекистон вакиллари китобнинг мазмун-моҳияти ва асосий ғоялари, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда инсон қадри ва фаровонлигини оширишга қаратилган давлат сиёсати ҳақида батафсил сўзлаб бердилар. Илм-фан, таълим ва инновацияларни ривожлантириш, минтақанинг тарихий-маданий мероси ва буюк аждодларимизнинг жаҳон ҳамда ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси, шунингдек, Ўзбекистон етакчисининг Марказий Осиё, туркий ва араб-ислом дунёсидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Иорданиялик олимлар ва нашриёт соҳаси вакиллари Ўзбекистондаги ўзгаришларга ҳамда қисқа фурсат ичида ички ва ташқи сиёсатда эришилган натижаларга юқори баҳо бердилар.

Сўзга чиққанлар академик ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар. Уларнинг фикрича, Ўзбекистон раҳбарининг Иорданияга бўлажак ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга янги суръат бағишлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш